Жахонгир Ортиқхўжаев 5 амалдорни ишдан бўшатди – YURTIM .UZ Ўзбекистон ва жахон янгиликлари, энг тезкор сўнгги хабарлар , спорт хабарлар, қизиқарли воқеалар - YURTIM. UZ . Новости Узбекистана и мира, YURTIM.UZ - больше, чем новости
  • Shan. Noy 27th, 2021

YURTIM .UZ

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

Жахонгир Ортиқхўжаев 5 амалдорни ишдан бўшатди

ByAziz Xamid

Noy 25, 2021

Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев бошчилигида Учтепа тумани ҳокимлигида йиғилиш бўлиб ўтди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Унга кўра, Ж. Ортиқхўжаев соҳаларда баъзи масъулларнинг ўз вазифасига лоқайд, масъулиятсизлик, юзаки ёндашиш ҳолатлари ҳамон мавжуд эканлигини кескин танқид қилган.

Ишда йўл қўйган камчиликлари учун туман ҳокимининг ўринбосарлари Н. Исматов, Л. Алманов, мактабгача таълим бўлими бошлиғи Н. Хантўраева, халқ таълими бўлими бошлиғи Ў. Қурбонов ҳамда туризм ва спорт  бўлими бошлиғи Б. Насибалиев лавозимидан озод этилди. Туман ҳокими Ф. Абдуллаевга ҳайфсан берилган.  
Йиғилиш якунида мутасаддиларга ўз фаолятини жиддий кўриб чиқиш, танқидлардан тегишли хулосалар чиқариш, ишда ижобий ўзгаришлар қилиш вазифаси  юклатилган.  

Шунингдек, ўрганишлар давомида аниқланган камчиликларни қисқа муддатларда бартараф этиш, келгусида шунга ўхшаш камчиликлар келиб чиқишининг олдини олишга қаратилган тизимли ишларни ташкил этиш топшириқ қилиб берилган.

41

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi.