Россияда ўсмирлар учун вакцина рўйхатдан ўтказилди – YURTIM .UZ Ўзбекистон ва жахон янгиликлари, энг тезкор сўнгги хабарлар , спорт хабарлар, қизиқарли воқеалар - YURTIM. UZ . Новости Узбекистана и мира, YURTIM.UZ - больше, чем новости
  • Shan. Noy 27th, 2021

YURTIM .UZ

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

Россияда ўсмирлар учун вакцина рўйхатдан ўтказилди

ByAziz Xamid

Noy 25, 2021

Россияда COVID-19га қарши 12-17 ёшли ўсмирлар учун мўлжалланган «Спутник-М» вакцинаси рўйҳатдан ўтказилди. Бу ҳақида Гамалея номидаги Эпидемиология илмий маркази директори ўринбосари Денис Логунов хабар қилди.

Октябрь ойининг ўрталарида Гамалея номидаги ИТМ директори Александр Гинцбург РИА Новостига болалар учун ишлаб чиқарилаётган вакцина «Спутник М», деб номланиши мумкинлигини хабар қилган эди. Вакцина номидаги «М» ҳарфи «для маленьких», маъносини англатишини хабар қилган эди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда болаларни эмлаш аллақачон бошланган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарига кўра, бугунги кунга қадар Pfizer/BionTech вакцинаси билан эмланган болалар сони 312 мингдан ортиб кетган.

42

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi.