Қашқадарёда эркак хотинининг хуштори томонидан ўлдирилди – YURTIM .UZ Ўзбекистон ва жахон янгиликлари, энг тезкор сўнгги хабарлар , спорт хабарлар, қизиқарли воқеалар - YURTIM. UZ . Новости Узбекистана и мира, YURTIM.UZ - больше, чем новости
  • Shan. Noy 27th, 2021

YURTIM .UZ

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

Қашқадарёда эркак хотинининг хуштори томонидан ўлдирилди

ByAziz Xamid

Noy 24, 2021

Маълум бўлишича, эркакка 44 марта пичоқ урилган. Марҳум шунинг натижасида ҳалок бўлган. Таъкидланишича, марҳум хотинининг бошқа эркак билан ишқий муносабатда бўлиб юрганини билиб қолган. Шундан сўнг улар ўртасида жанжал юзага келган. Аёл ушбу ҳодисадан кейин эрининг пулларига эга чиқиб, қочиб кетишни режалаштирган. Бунинг учун хушторини ишга солган.

Ана шундай кунларнинг бирида эркак шериклари билан келиб, ўйнашининг эрининг уйига бостириб борган ва унга 44 марта пичоқ уриб, шафқатсизларча ўлдирган. Босқинчилар сейфдаги 850 млн сўмни олиб қочиб кетган. Олиб борилган тадбирлар давомида ишда гумон қилинганларнинг барчаси ушланган.

Суд қарорига кўра аёлга 13 йил 4 ойга озодликдан чеклаш, унинг хушторига 20 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Шунингдек, иш доирасида яна бир фуқарога 21 йил 6 ой ва икки нафар кишига 17 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

70

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi.