Расул Кушербаев қаттиқ гапирди Феруза Журабековна воқиясига – YURTIM .UZ Ўзбекистон ва жахон янгиликлари, энг тезкор сўнгги хабарлар , спорт хабарлар, қизиқарли воқеалар - YURTIM. UZ . Новости Узбекистана и мира, YURTIM.UZ - больше, чем новости
  • Shan. Noy 27th, 2021

YURTIM .UZ

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

Расул Кушербаев қаттиқ гапирди Феруза Журабековна воқиясига

ByAziz Xamid

Noy 19, 2021

Ўрта Чирчиқ тумани Кенгаши депутати билан содир бўлаётган воқеалар афсуски бизда ҳали ҳам одамларни обрўсизлантириш йўлида ҳар қандай пасткаш ва ноқонуний усулдан фойдаланиш мумкинлигини кўрсатмоқда.

Ёмони шуки, бу қонун билан ҳимояланган шахсий ҳаёт дахлсизлиги тушунчасини амалда «0» қилишга уриниш бўлаётганини англатади. Ва афсуски бу Президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида янги Ўзбекистонда «Инсон қадри учун» деган шиорга мос олиб борилаётган ислоҳотларга нисбатан тамомила зид ҳаракатдир.

Ким ва нима бўлишидан қатъий назар одамни синдириш бундай усул билан уюштирилмайди.

Шу ўринда жамият ва яқинлари олдида депутат қанчалик маънан жавоб бераётган бўлса, шахсий ҳаёт дахсизлигини бузган шахслар ҳам қонун олдида шунчалик жавоб беришлари шарт.

Сўнгсўз шуки, пасткаш эркаклари бор ҳуқуқни химоя қилувчилар ишлаётган жамиятнинг борлиги уятли. Эркакларни уятга қўйманг «фаришта эркаклар»!

84

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi.