Президент қарори: янги телерадиоканал ташкил этилади – YURTIM .UZ Ўзбекистон ва жахон янгиликлари, энг тезкор сўнгги хабарлар , спорт хабарлар, қизиқарли воқеалар - YURTIM. UZ . Новости Узбекистана и мира, YURTIM.UZ - больше, чем новости
  • Shan. Noy 27th, 2021

YURTIM .UZ

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

Президент қарори: янги телерадиоканал ташкил этилади

ByAziz Xamid

Noy 19, 2021

Тошкент вилоятида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва яратилаётган имкониятлардан аҳолининг хабардорлик даражасини кенгайтириш, шунингдек, ҳудуд тарихи, урф-одат ва анъаналари, бой табиати ва туризм салоҳиятини кенг тарғиб этиш ҳамда минтақада таъсирчан медиа макон яратишни қўллаб-қувватлаш мақсадида:

 Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси тизимида Тошкент вилояти телерадиоканали – “Nurafshon TV” (кейинги ўринларда – Тошкент вилояти телерадиоканали) ташкил этилсин.

Тошкент вилоятининг ижтимоий-сиёсий, социал-иқтисодий ва маданий-маърифий ҳаётида рўй бераётган ислоҳотлар, фаровонлик, тараққиёт ва бунёдкорлик йўлида олиб борилаётган кенг кўламли ишлар ҳамда яратилган имкониятлар ҳақида аҳолини мунтазам хабардор қилиб бориш;

жойларда ислоҳотларни амалга оширишга тўсиқ бўлаётган омилларни кенг жамоатчилик муҳокамасига олиб чиқиш, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда бошқа ташкилотлар фаолияти юзасидан самарали ва таъсирчан жамоатчилик назоратини ўрнатиш;

аҳолининг сиёсий ва ижтимоий фаоллигини ошириш, уларда қатъий фуқаролик позициясини шакллантириш, сифатли давлат хизматларини кўрсатиш ва улардан самарали фойдаланиш масалаларини теле- ва радиодастур орқали ёритиш;

90

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi.