Самарқандда Nexia ағдарилиб, ёниб кетди. – YURTIM .UZ Ўзбекистон ва жахон янгиликлари, энг тезкор сўнгги хабарлар , спорт хабарлар, қизиқарли воқеалар - YURTIM. UZ . Новости Узбекистана и мира, YURTIM.UZ - больше, чем новости
  • Pay. Okt 21st, 2021

YURTIM .UZ

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

Самарқандда Nexia ағдарилиб, ёниб кетди.

ByAziz Xamid

Okt 14, 2021

Бугун, 14 октябрь куни Самарқанд вилоятининг Булунғур туманида Nexia автомобили ҳайдовчиси бошқарув вақтида ухлаб қолиши икки кишининг ўлими билан якунланди. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар берди.

ЙТҲ эрталаб соат 6:20 ларда Булунғур тумани ҳудудидан ўтувчи М-39 автомобил йўлининг 1050-км.да содир бўлган. Nexia русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси юқори тезликда ҳаракатланиб келиб, бошқарув вақтида ухлаб қолиши натижасида йўлни ажратиб турувчи бетон тўсиққа урилиб, ағдарилиб кетган. 

ЙТҲ натижасида транспорт воситасида ёнғин содир бўлган. Ҳодиса оқибатида машина салонида бўлган икки нафар йўловчи воқеа жойида вафот этган. Ҳайдовчи тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.

191

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi.