Самарқанд йўлида Фура юк машинаси ёниб кетди – YURTIM .UZ Ўзбекистон ва жахон янгиликлари, энг тезкор сўнгги хабарлар , спорт хабарлар, қизиқарли воқеалар - YURTIM. UZ . Новости Узбекистана и мира, YURTIM.UZ - больше, чем новости
  • Pay. Okt 21st, 2021

YURTIM .UZ

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

Самарқанд йўлида Фура юк машинаси ёниб кетди

ByAziz Xamid

Okt 14, 2021

Жорий йил , 12-октябр куни соат 23:38 да Самарқанд вилояти Булунғур тумани «Олмазор» Мфйдан ўтган М-39 йўлининг 1048 км.да ҳаракатланаётган «МАН» русумли тиркамали юк автомашинасида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида туман Фвбга хабар келиб тушган.

Шунга кўра, 2 та ёнғин-қутқарув екипажи воқеа жойига соат 00:01 да етиб бориб, ёнғин соат 00:05 да қуршаб олинган ва соат 01:12 да ўчирилган. Маълумот учун, энг яқин ёнғин ўчириш қисмдан ёнғин содир бўлган манзилгача масофа тахминан 18 км. ни ташкил этади.

Ёнғин натижасида юк автомашинасининг тиркамасига юкланган тахминан 25 тонна полиетилен рулонлар ёниб зарарланган.

Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ.

Ҳозирда ёнғин сабаби ва етказилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

160

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi.