Қашқадарёлик аёл беш кунлик чақалоғини 5 минг долларга сотаётганда ушланди – YURTIM .UZ Ўзбекистон ва жахон янгиликлари, энг тезкор сўнгги хабарлар , спорт хабарлар, қизиқарли воқеалар - YURTIM. UZ . Новости Узбекистана и мира, YURTIM.UZ - больше, чем новости
  • Pay. Okt 21st, 2021

YURTIM .UZ

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

Қашқадарёлик аёл беш кунлик чақалоғини 5 минг долларга сотаётганда ушланди

ByAziz Xamid

Okt 14, 2021

Сирдарё вилояти ИИБ ЖҚБ ҳамда ТЕҚКБ Одам савдоси ва ноқонуний миграцияга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан Гулистон шаҳар ҳудудида ўтказилган тадбир давомида, Қашқадарё вилояти, Яккабоғ туманида яшовчи фуқаро Б.С ўзининг 2021-йил 08-октябр куни туғилган, фарзандини 5.000 (беш минг) АҚШ доллари евазига сотган вақтда ушланди ва ундан кимёвий ишлов берилган пуллар далилий ашё сифатида олинган. Бу ҳақда Сирдарё вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар қилди

Фуқаро Б.С нинг вояга етмаган фарзанди Сирдарё вилояти «Болалар уйи»га топширилди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

112

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi.