“Қамчиқ”давонида “Спарк” автомобили сув ўтказувчи иншоотга тушиб кетди – YURTIM .UZ Ўзбекистон ва жахон янгиликлари, энг тезкор сўнгги хабарлар , спорт хабарлар, қизиқарли воқеалар - YURTIM. UZ . Новости Узбекистана и мира, YURTIM.UZ - больше, чем новости
  • Pay. Okt 21st, 2021

YURTIM .UZ

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

“Қамчиқ”давонида “Спарк” автомобили сув ўтказувчи иншоотга тушиб кетди

ByAziz Xamid

Okt 13, 2021

Шу йилнинг 12 октябр куни соат 18:30 ларда “Қамчиқ” довонининг 240 км. да “Тошкент-Водий” йўналишида ҳаракатланган “Спарк” русумли автомобил ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, йўл тагидан сув ўтказувчи иншоотга тушиб кетган.

Зудлик билан воқеа жойига “Қамчиқ” Махсус қидирув, ёнғин-қутқарув бошқармасининг қутқарувчилари, Йўл-патрул хизмати ва Тез тиббий ёрдам ходимлари етиб келишган. Бу ҳақда Фавқулотда вазиятлар вазирлиги хабар берди. 

Қутқарувчилар томонидан махсус асбоб-анжомлар ёрдамида автомашинада бўлган ҳайдовчи ва бир нафар йўловчи чиқариб олиниб, тез тиббий ёрдам ходимларига топширилган. Шундан сўнг махсус автокран ёрдамида сув ўтказувчи иншоотдан автомашина чиқариб олинган. Бу вақтда ЙПХ ходимлари йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаганлар. Қутқарувчиларнинг тезкорлик билан амалга оширган ҳаракатлари натижасида икки инсон ҳаёти сақлаб қолинган.

Ҳозирда шифокорлар томонидан енгил тан жароҳати олган иккала фуқарога ҳам уйга жавоб берилган.  

91

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi.