Наманганда Damas велосипедаги йигитни уриб юборди – YURTIM .UZ Ўзбекистон ва жахон янгиликлари, энг тезкор сўнгги хабарлар , спорт хабарлар, қизиқарли воқеалар - YURTIM. UZ . Новости Узбекистана и мира, YURTIM.UZ - больше, чем новости
  • Pay. Okt 21st, 2021

YURTIM .UZ

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

Наманганда Damas велосипедаги йигитни уриб юборди

ByAziz Xamid

Okt 9, 2021

Маълум қилинишича, 6 октябрь куни соат 11:00 ларда Пунгон—Ғурумсарой—Поп автомобиль йўлининг 25-километрида Поп тумани «Уйғур» МФЙ ҳудудида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. 24 ёшли фуқаро Damas русумли автомашинани ишонч қоғози билан бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлни кесиб ўтаётган 1994 йилда туғилган велосипедчини уриб юборган. Бу ҳақда Наманган ИИБ ахборот химзмати маълум қилди.

Оқибатда велосипедчи оғир тан жароҳати олиб, воқеа жойида ҳалок бўлган.

Ушбу ҳолат бўйича Поп туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан 6 октябрь куни Жиноят кодексининг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

94

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi.