Тошкентда қоидабузар ҳайдовчиларни қайд этиб, ИИБга юборувчи фуқаро «самосуд» қилинаётгани айтилган видеога изоҳ берилди – YURTIM .UZ Ўзбекистон ва жахон янгиликлари, энг тезкор сўнгги хабарлар , спорт хабарлар, қизиқарли воқеалар - YURTIM. UZ . Новости Узбекистана и мира, YURTIM.UZ - больше, чем новости
  • Pay. Okt 21st, 2021

YURTIM .UZ

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

Тошкентда қоидабузар ҳайдовчиларни қайд этиб, ИИБга юборувчи фуқаро «самосуд» қилинаётгани айтилган видеога изоҳ берилди

ByAziz Xamid

Okt 9, 2021

Internet тармоғида тарқалган видеода номаълум шахс бошқа бир кишини куч билан ушлаб туриб, тармоқ фойдаланувчиларига бу шахс йўл ҳаракати қоидабузарликларини тасвирга олиб, ички ишлар органларига жўнатиш билан шуғулланишини маълум қилган. Бу ҳақда ИИББ ҳолат юзасидан  маълумот берди.

Аниқланишича, ушбу ҳолат 2021 йил 1 октабр куни соат 17:00 да Учтепа тумани Тошкент халқа автомобил йўлида «Ўрикзор» бозори яқинида содир бўлган. Ҳуқуқбузар 1996 йилда туғилган Хуршид Е. еканлиги аниқланган.

Хуршид Е. Учтепа тумани ИИО ФМБ 3-сон ички ишлар бўлимига етказилиб, у билан профилактик суҳбат ўтказилган. Бундан ташқари, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 183-моддаси бўйича баённома расмийлаштирилган.

Тўпланган ҳужжатлар қонуний чора кўрилиши учун судга юборилган.

155

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi.