Андижонда фуқарони Кореяга жўнатаман деб алдаган фирибгар ушланди – YURTIM .UZ Ўзбекистон ва жахон янгиликлари, энг тезкор сўнгги хабарлар , спорт хабарлар, қизиқарли воқеалар - YURTIM. UZ . Новости Узбекистана и мира, YURTIM.UZ - больше, чем новости
  • Shan. Noy 27th, 2021

YURTIM .UZ

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

Андижонда фуқарони Кореяга жўнатаман деб алдаган фирибгар ушланди

ByAziz Xamid

Okt 8, 2021

2021 йил 1 октябрь куни, Андижон вилояти Балиқчи туманида яшовчи, 1989 йилда ва 1967 йилда туғилган фуқаролар ариза билан мурожаат қилиб, 2018 йил ёз ойларида, Чортоқ туманида яшовчи, Наманган шаҳридаги МЧЖ раҳбари, 1978 йилда туғилган фуқаро уларни ишончига кириб, Корея давлатига ишга жўнатишини, у ерда иш билан таъминлашини айтиб, алдаб, фуқаролардан 5.050 АҚШ ва 5.300 АҚШ долларини олиб, ўзининг шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган. Бу ҳақда ИИВ ахборот хизмати маълум қилди.

Бундан ташқари, фуқаро ўзининг жиноий ҳаракатларини такроран давом эттириб, 2018 йил ёз ойларида, Наманган шаҳрида яшовчи, 1982 йилда туғилган фуқарони ишончига кириб, Корея давлатига ишга жўнатишини айтиб, алдаб, 56.000.000 сўм пул ва 70 АҚШ долларини олиб, ўзининг шахсий эҳтиёжи учун ишлатиб юборганлиги аниқланган.

Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 4 октябрь куни Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган

180

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi.