Жиззахда фуқарони магистратурага ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгар ушланди – YURTIM .UZ Ўзбекистон ва жахон янгиликлари, энг тезкор сўнгги хабарлар , спорт хабарлар, қизиқарли воқеалар - YURTIM. UZ . Новости Узбекистана и мира, YURTIM.UZ - больше, чем новости
  • Shan. Noy 27th, 2021

YURTIM .UZ

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

Жиззахда фуқарони магистратурага ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгар ушланди

ByAziz Xamid

Okt 7, 2021

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Жиззах вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро З.Л. фуқаро Д.ни танишлари орқали 2500 АҚШ доллари эвазига Жиззах давлат педагогика институтининг магистратура йўналишига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, шундан 2,5 млн сўмини қўлга киритиб, яна 2300 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда. 

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. 

116

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi.